Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Қосимов “Тўпаланг” ГЭСи билан танишди
15:57 / 2023-02-20

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимов “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти раиси, сенатор Абдуғани Сангинов ҳамроҳлигида Сариосиё туманидаги “Тўпаланг” ГЭСида олиб борилаётган модернизация ишлари ва “Зарчоб 3” ГЭС қурилиши билан танишди.

Вилоятда саноат, хизматлар кўрсатиш тармоқларининг ривожланаётгани ва янги иқтисодий-ижтимоий соҳа объектлари, турар-жой бинолари бунёд этилаётгани электр энергиясига бўлган талабни оширмоқда. “Тўпаланг” сув омборидан тушувчи сув йўлида барпо этилаётган кичик гидроэлектр станциялари эса воҳада электр ресурслари тақчиллигининг олдини олишга хизмат қилаётир. Жумладан, сув омборнинг сув йўли каскадида “Тўпаланг”, “Зарчоб 1” ва “Зарчоб 2” ГЭСларида арзон, сифатли электр энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга узатилмоқда. Айни пайтда гидроэнергетиклар “Тўпаланг” ГЭСида ишончли энергия ишлаб чиқариш сифатини янада ошириш учун бу ерда модернизация ишларини олиб бормоқда. Сув каскадининг қуйи қисмида “Зарчоб 3” ГЭСини қурмоқда.  

Вилоят раҳбари ГЭСнинг модернизация жараёнлари билан яқиндан танишди. Мутахассислар, қурувчилар билан суҳбатлашди. Гидроэнегетикларга барча ишларни тез, сифатли бажариш ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.  

Мутахассисларнинг айтишича, жорий йилда каскадда барпо этилган ГЭСлар тўла қувватда ишга тушгач, 175 мВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Шундай қилиб, тўртта ГЭС йилига 266,4 мВт электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг 40 фоизини таъминлайди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири