Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Қосимов: “Президентимиз топшириқларини аҳил бўлиб меҳнат қилсак, албатта, уддалаймиз”
09:31 / 2023-03-16

Президент ташрифидан сўнг

Президентимиз жорий йилнинг 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида вилоят ҳокимига жойларда халқ билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини етказиш юзасидан ҳам тегишли топшириқларни берган эди. Шунга мувофиқ вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов буюк аллома Ҳаким ат-Термизий мажмуасида нуронийлар, дин вакиллари ва вилоят фаоллари, қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашди.  

Баҳорги экин-тикин мавсуми бошланётган кунларда ташкил этилган тадбирда дастлаб туя сўйилиб, деҳқончиликнинг барокатли келиши учун дуо қилинди. Вилоят раҳбари Президентимизнинг ташрифи чоғида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш юзасидан белгилаб берган вазифаларининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди. Баҳорги дала юмушларини сифатли амалга ошириш, ҳар бир кундан оқилона фойдаланиб, меҳнат қилиш хусусида фикр алмашди.

–Президентимиз топшириқларини аҳил бўлиб меҳнат қилсак, албатта, уддалаймиз,–деди Улуғбек Қосимов.– Мана шу кунларда чигит экиш учун қулай об-ҳаво мавжуд. Ҳар бир дақиқа ғанимат. Бундан самарали фойдаланиб, чигит қадашни сифатли, тез якунлашимиз керак. Кунлар исиб кетгач, қатқалоқда кўчатнинг униб чиқишида мазмун қолмайди. Ғаллага бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш лозим. Агротехник тадбирларни кўнгилдагидек бажариш учун қандай муаммо бўлса айтинглар, ечимини топамиз.

Шеробод туманида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда нуронийлар, туман фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар қатнашди. Учрашувда вилоят ҳокими давлатимиз раҳбарининг воҳа аҳлига қаратаётган юксак эътибори, янги лойиҳалар тўғрисида маълумот берди. Уларнинг фикр, таклиф ва муаммолари тингланди. Кўп қаватли уйларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорининг ҳолати ўрганилди. Кўп қаватли уйларни таъмирлаш суст кетаётгани қайд этилиб, масъулларга тегишли чора кўриш масаласи ўртага ташланди. Мактабларда ўқувчилар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш бўйича тошириқлар берилди. Мутасаддиларга тез кунларда деҳқон бозорини тартибга келтириб, сотувчилар учун ҳам, харидорлар учун ҳам зарур қулайлик яратиш бўйича вазифалар топширилди. Меҳриобод маҳалласида фуқаронинг ёниб кетган уй-жойини таъмирлаш учун етарли қурилиш материаллари ажратиладиган бўлди.  

Вилоят ҳокимининг жойларда халқ билан очиқ мулоқотлари давом этади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири