Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Қосимов: “Газета, журнал ўқишнинг ҳам ўз ўрни, ўз гашти бор”
16:25 / 2023-08-19

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририятида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар ва мавжуд муаммоларни ўрганди.

Ижодкорлар ва техник ходимларнинг иш жараёнларини кўздан кечирди. Таҳририят босмахонаси, кутубхона, ошхона ва спорт зали билан танишди. 

–Интернет тармоғи кундалик янгилик ва турли хабарлар билан ижтимоий тармоқлар орқали тезкор танишиш имкониятини яратди, – деди Улуғбек Қосимов.– Шунинг учун ҳам кўпчилик ўзига қулай билиб, кундалик ахборотга бўлган эҳтиёжини ижтимоий тармоқ орқали қаноатлантиришга одатланди. Бироқ, виртуал оламда инсон маънавиятини оширадиган, чуқур мушоҳадага ундайдиган мақолалардан кўра асосланмаган ёки бир тарафлама фикр юритилган материал кўп. Бу айниқса, ёш авлодни чалғитиб қўйиши мумкин. Шу боис ота-оналар ҳар куни озгина вақт сарфлаб, китоб, газета, журнал мутолаа қилиши ва фарзандларини ҳам шунга ўргатиши керак. Ёшларнинг кўз нурини асраши, саводхон, юксак маънавият соҳиби бўлишида газета, журнал ўқишнинг ҳам ўз ўрни, ўз гашти бор. 

“Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталарининг ўқувчиларига маънавият ва маърифат улашиб келаётганига 90 йилдан ошди. Айни кунларда “Сурхон тонги” 3 минг 500, “Заря Сурхана” минг нусхада чоп этилмоқда.

Вилоят раҳбари газетани янада ўқимишли чоп этиб, ўқувчилари сафини кенгайтириш, замонавий бинода яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш, босмахонада чоп этилаётган газеталар сифатига эътиборни кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди. 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА