Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Иноятов Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди
02:36 / 2022-01-09

Бу ҳақда партия раиси Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилишида айтиб ўтди.

Видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган эди.

Лойиҳа муҳокамасида Тараққиёт стратегиясининг ҳар бир йўналиши кўриб чиқилди. Жумладан, "Янги Ўзбекистон — маърифатли жамият” концепцияси асосида маънавий ривожланишни таъминлаш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умуминсоний муаммоларни ҳал қилиш, мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат юритиш каби илгари сурилган вазифалар борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

– Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг барча соҳалардаги мавжуд муаммоларни ечиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, қабул қилинган қонунларнинг амалда сўзсиз ва тўлақонли бажарилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш каби масалалар ҳам долзарб ҳисобланади, — деди У.Иноятов. — Тараққиёт стратегиясининг иккинчи устувор йўналиши сифатида партия адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини мамлакатни ривожлантиришнинг асосий ва зарурий шартларига айлантириш, шунингдек, инсон қадр-қимматини ушбу устувор йўналишни амалга оширишда асосий мезон сифатида белгилаш борасидаги таклифларни қўллаб-қувватлайди.

Партиянинг дастурий ғоялари ва таклиф этилаётган Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси мақсадларининг уйғунлигини эътиборга олган ҳолда, йиғилишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қарорда лойиҳанинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, партия бўғинларининг ижтимоий-сиёсий, тарғибот ва ташкилотчилик ишлари бўйича йўл харитаси лойиҳасини тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузиш масаласи ҳам ўз аксини топди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА