Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
22:12 / 2021-08-30

Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Қуролли Кучлар давлат музейи ҳамда “Ўзархив” агентлиги ҳамкорлигида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” номли фотокўргазма бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз мустақиллигига бағишланган тарихий ва янгиланаётган Ўзбекистонни акс эттирувчи турли мавзулардаги картиналар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари томонидан олинган фотолар ҳамда “Ўзархив” агентлигида сақланаётган суратлар намойиш этилди.

[gallery-3675]

Кўргазмадан завқланиб мароқли дам олган иштирокчилар ўзларининг эътиборларини тортган ва ҳайратлантирган фотолар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА