Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
16:10 / 2020-12-04

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти билан ҳамкорликда «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон» мавзуида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонуни қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари алоҳида эътироф этилиб, давлат мадҳиясининг моҳияти ва аҳамияти, мадҳиянинг яралиши билан боғлиқ тарихий жараёнлар ҳақида сўз борди.

– Дарс жараёнларида давлат рамзлари ҳақида кўп маълумотларга эга бўлганмиз, – дейди Божхона институти иккинчи босқич курсанти Амирбек Жўраев. – Бу тадбирда эса мадҳиянинг яратилиш тарихи ҳақида янги маълумотларга эга бўлдик. Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг оила аъзолари ўзбек халқи учун азиз бўлган мадҳиянинг ҳар бир сатри қандай ҳаяжон билан ёзилганини сўзлаб берди. Аслида, ҳар бир кунимиз ана шу муқаддас сўзлар билан бошланади. Унинг ҳар мисраси бизни Ватанни севишга, уни кўз қорачиғимиздек асрашга ундайди.

Ёзувчи ва шоирлар, божхона институти профессор-ўқитувчилари, курсантлар иштирокидаги тадбирда мадҳиянинг улуғворлиги, унда халқимизнинг тарихий орзу-умидлари мужассамлиги, Ватанимизнинг ҳар бир фарзанди давлатимиз мадҳиясига муносиб эҳтиром кўрсатиши лозимлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида Ватанни мадҳ этувчи шеърий ва саҳнавий чиқишлар ҳамда концерт дастури намойиш этилди.

 

Д.Маматова, ЎзА