Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ аждодларимиз жасорати ёд этилди
15:24 / 2023-11-03

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Туркистон қўрбошиларининг ватанпарварлиги ва жасорати” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аждодларимизнинг кўрсатган жасорати ҳамда қаҳрамонликларидан хабардор қилиш, тарихий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.  

Унда Миллий озодлик ҳаракатларида Иброҳимбек, Шермуҳаммадбек, Мадаминбек, Холхўжа Эшон, Иброҳим Лақай, катта-кичик Эргашлар каби кўплаб қўрбошилар сўнгги нафаслари қолгунича кураш олиб боришгани ҳамда тарихнинг сохта талқини авлодларни йўлдан адаштириши мумкинлиги хусусида тўхталиб, ўтмишда аждодларимиз кўрсатган жасоратлари ёш авлодга ўрнак бўлиши таъкидланди.  

“Қўрбошилар – Туркистон мустақиллиги ва озодлиги учун курашчилар”, “Истиқлолчилар ҳаракатининг ўрганилиш тарихшунослиги”, “Лашкарбоши Иброҳимбек фаолияти ва унинг фожиали тақдири” ҳамда “Туркистон истиқлолчилигида Мадаминбекнинг ўрни” мавзуларида маърузалар тингланди.  

Анжуман доирасида бадиий ва тарихимизга оид китоблар ярмаркаси ташкил этилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА