Улоқ-кўпкари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.
Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, шунингдек, миллий спорт турларини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган мусобақада Улоқ-кўпкари федерацияси аъзолари, қўшни давлатлар ҳамда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ўз маҳоратини намоён этди.
[gallery-27035]
Мусобақа чавандозларнинг муросасиз баҳслари билан қизғин тус олди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА