Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улкан зафарлар сари
19:40 / 2015-06-23

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Шаҳанд хумо қуши” фермер хўжалиги пахта ва ғаллачиликда юксак натижаларга эришиб келаётган илғор хўжаликлардан.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Шаҳанд хумо қуши” фермер хўжалиги пахта ва ғаллачиликда юксак натижаларга эришиб келаётган илғор хўжаликлардан.

Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов раҳбарлик қилаётган хўжалик аъзолари жорий йилда 21,4 гектар майдонда бошоқли дон етиштирди. Ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан олиб бораётган миришкорлар 130 тонналик хирмон кўтаришни мақсад қилган. Хўжалик пахтазорида барча агротехник тадбирлар асосида парваришланаётган ғўзадан ҳам мўл ҳосил кутилмоқда.

– Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда, – дейди хўжалик раҳбари Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов. – Яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар, меҳнатимиз муносиб рағбатлантирилаётгани бизни янги марралар сари ундамоқда.