Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улкан мақсадларга илк қадам
14:12 / 2025-09-02

Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистондаги ўн мингдан зиёд умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” янгради. Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллик байрамига уйғун ҳолда ўтаётган Билимлар куни Қибрай туманида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Жорий йилда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўрта таълим мактабида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашидепутати Дониёр Юсупов қуйидагиларни гапириб берди:  

– 2025/2026 ўқув йилида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 42 та мактабга жами 2580 нафар ўқувчи 1-синфга қадам қўйган бўлиб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.  

Ушбу шукуҳли айёмда “Биринчи қўнғироқ”лар жаранги остида илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган ўғил-қизлар ва уларнинг ота-оналарини алоҳида қутлаб, ўзимизнинг энг эзгу тилакларимизни изҳор этдик.     Бу йилги ўқув жараёнида ҳам ўқувчилар билимда ва китобхонликда, билимлар беллашуви ва спорт соҳаларида янги марраларни забт этишига ишонч билдирилди. Мазкур тадбирда ўқувчиларга халқимизнинг мустақилликни қўлга киритиши, озодлик ва эрк учун курашган фидойи мард ўғлонлар ҳаёти тўғрисида ўқувчиларга кенг қамровдатушунчалар берилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнатижасида таълим соҳасига тубдан янгича руҳ ва мазмун кириб келмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар, аввало, ёш авлодимизни Ватанга садоқатли, билимли ва юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш, уларнинг иқтидорини ривожлантириш ва нурли келажагимиз учун мустаҳкам замин яратишга хизмат қилмоқда.  

Бугун таълим масканларининг остонасидан илк бор кириб келаётган қарийб болажонларимизнинг кўзларидаги порлоқ умид ва улуғ орзулар нафақат уларнинг ота-оналари, яқинлари, балки барча устоз вамураббийларимизнинг қалбида ҳам муҳрланиб қолади. Чунки билим олишга қадам қўйган ҳар бир фарзандимиз юртимизнинг эртанги куни, бизнинг энг катта суянчимиз ва ишончимиздир.

Ўқувчиларга яратиб берилган шарт-шароитлар, ёшларни нафақат туман ёки вилоят, балки республика миқёсидаги турли кўрик-танловлар,спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, беллашувлар каби танловларда иштирок этиб, юқори натижаларга эришганлиги келгусидаги режаларимиз ва мақсадларимизни бардавом қўйишга замин яратади.

“Биринчи қўнғироқ” садолари янграгач, барча синфларда “Мустақиллик” (“Келажак соати”)дарс машғулотлари ўтилди. Унда ўқувчиларга миллий мустақиллик аҳамиятини англаш, истиқлол йўлида жафокаш халқимиз кўрсатган матонати, Янги  Ўзбекистоннинг  бунёд этилишида  мамлакатимиз  Президенти олиб бораётган мустақил, халқпарвар сиёсатнинг моҳиятии хусусида таъсирли маълумот ва кўникмалар берилди.

Бундан кўзланган мақсад эса юртимиз фаравонлигини таъмирлаш баробарида ўғил-қизларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, баркамол бўлиб улғайиши йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатларга қаратилгани билан эътиборлидир.

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева

ёзиб олди.