Сўровнома
2023 йил ҳам якунланиб боряпти. Табиийки, кўплаб талабалар турли байрамларни оила даврасида ўтказиш учун уйларига йўл олади.
Хўш, улар “қайси транспорт воситасидан фойдаланяпти”, “чегирмали чипталарни олишга улгурдими? Байрам олди вилоятлик талабалар ўртасида кичик сўровнома ўтказдик.
“Ўзтемирйўлйўловчи” маълум қилишича, 20 декабрь соат 09.00 ҳолатига кўра, 12 минг 789 нафар талаба 50 фоизли чегирмада чипта олишга улгурибди.
2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар амал қиладиган чегирмалар фақат маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездлари учун белгиланган. Яъни бу имтиёз SV /VIP класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди учун амал қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” эълон қилган қишки таътил арафасида ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба-ўқувчилари учун чегирма шу йил 23 декабрдан кейинги йил 7 январга қадар амал қилади.
Айтганча, поездларга чегирма 12 декабрь куни, самолётга эса, эртароқ – 5 декабрь куни эълон қилинганди.
Сиз, ярим бараварга арзонлашган чиптани олишга улгурдингизми? Фикларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SgPPfDMvTok" title="“Ulgurdim”, “ulgurmadim”, “xabarim yoʻq” – talabalar chegirmali chiptalarga ulgurdimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Б.Худойбердиев, М.Мадаминова,
А.Алижонов (видео) тайёрлади.