Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қулай шароит иш самарадорлигини оширади
16:11 / 2019-10-03

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими янги бинога эга бўлди.


Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими янги бинога эга бўлди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ихтиёридаги ушбу бино Президентимизнинг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида капитал таъмирдан чиқарилиб, вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимига берилди.

Янги бинонинг очилиш маосимида Республика Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарлари, Жиззах темир йўл вокзали вакиллари ҳамда соҳа фахрийлари иштирок этди.

Бу ерда ходимларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароит мавжуд. Чунончи, тергов гуруҳи, профилактика инспекторлари, жиноят қидирув бўлими, жамоат тартибини сақлаш бўйича инспекторлар, тезкор вакиллар учун хоналар ажратилган. Маънавият ва маърифат хонаси, девонхона, навбатчилик қисми, ошхона, ётоқхона, ювиниш хонаси мавжуд. Хизмат итлари учун вольер қурилган. Ҳудудда ходимларнинг енгил атлетика билан шуғулланиши учун имконият яратилди, саф-машқ майдони бор.

– Навбатчилик қисмида ситуацион марказ фаолияти йўлга қўйилди, – дейди Жиззах вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Холмуродов. – Айни вақтда 9 та видеокузатув қурилмаси орқали Жиззах темир йўл вокзали назорат қилинмоқда. Тез орада видеокузатув камералари сони 32 тага етказилади. Вилоятдаги барча бекатлар билан узвий боғланиш, республика Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан конференцалоқада бўлиш шароити яратилган. Булар темир йўллар, вокзаллар, бекатлар, тизимга тегишли иншоотлар ҳамда ёндош аҳоли пунктларида жиноят ва қоидабузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни “иссиқ изи”да очишга қаратилган фаолиятимизга ижобий таъсир кўрсатади.

Иншоотда қурилиш ва таъмирлаш ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси эса барча зарурий ускуна ва жиҳозлар, компьютер ҳамда алоқа воситалари билан таъминлади.