Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қулай сармоявий муҳит самараси
12:44 / 2015-12-28

Наманган вилояти Косонсой туманидаги “SOFIYA-SOF TEKSTIL” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидорларга манзур бўлмоқда.

Наманган вилояти Косонсой туманидаги “SOFIYA-SOF TEKSTIL” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидорларга манзур бўлмоқда.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, Жанубий Кореянинг “CHUNGANG CO” фирмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонада пахта толаси ва жундан йигирилган ип ва синтетик толадан эркаклар, аёллар ва болалар учун мавсумбоп пайпоқлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ишлаб чиқариш цехи, маъмурият ва бошқа хўжалик мақсадлари учун мўлжалланган бинолар таъмирланиб, хориждан келтирилган замонавий тўқув дастгоҳлари билан жиҳозланди. 2015 йилда корхонада 500 миллион сўмлик сифатли пайпоқ тайёрланиб, ички бозорга етказиб берилди. Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

– Лойиҳанинг биринчи босқичида 20 дастгоҳда ойига 150 минг жуфт маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда, – дейди қўшма корхона раҳбари Муроджон Қодиров. – 2016 йилда яна 100 юқори технологияли тўқув ускунаси келтириб ўрнатиш режалаштирилган. Бу кунига 3 минг 500 ёки йилига 1 миллион 300 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш имконини беради.

Айни пайтда корхонада йигирма киши муқим иш ўрни билан таъминланган. Келгуси йили қўшимча равишда яна юз иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда.