Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қулай инвестиция муҳити – тараққиёт омили
18:12 / 2015-03-17

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида Ўзбекистонда инвестициявий муҳитни янада яхшилашнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида Ўзбекистонда инвестициявий муҳитни янада яхшилашнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда божхона, солиқ бошқармалари масъул ходимлари, иқтисодий ҳудудда фаолият юритаётган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида дунёнинг қатор мамлакатлари ишбилармонларининг эркин фаолият юритиши ва қулай инвестициявий муҳитдан самарали фойдаланиши учун зарур шароит ва кенг имтиёзлар яратилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 9 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

– Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда кенг имкониятлар яратмоқда, – дейди Навоий вилояти адлия бошқармасининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Музаффар Турдимов. – Хусусан, берилган божхона ва солиқ имтиёзлари индустриал-иқтисодий зонадаги 18 корхонанинг хориждан инвестицияларни жалб этиш, янги технологик линияларни олиб кириш бўйича фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.