Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қулай даромад манбаи
13:50 / 2016-02-24

Президентимиз раҳнамолигида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини янада оширишда юксак самаралар бермоқда.

Президентимиз раҳнамолигида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини янада оширишда юксак самаралар бермоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Ушбу қонун бизнеснинг янги тури – оилавий бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий асосини белгилаб берди, ушбу турдаги фаолиятни давлат томонидан рағбатлантиришни мустаҳкамлади. Оилавий корхона аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат муносабатларини тартибга солди. Миллий қадриятларимиз ва хўжалик фаолиятининг объектив воқеликларига тўлиқ мос келадиган ушбу бизнес шакли бугун мамлакатимизда кенг ривожланмоқда. Янги иш ўринлари ташкил этилмоқда.

Фарғона вилоятида ҳам кўплаб оилавий корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бешариқ туманида хусусий тадбиркорликнинг ушбу шаклини йўлга қўйиб, юқори даромад олаётган хонадонлар кўп.

Икки мингдан зиёд тадбиркорлик субъектининг туман ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши йилдан-йилга ортмоқда. Илгари ҳудудда ишлаб чиқаришнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги, чорва, саноат маҳсулотлари ва савдо тармоқлари ҳиссасига тўғри келган бўлса, эндиликда оилавий корхоналарда ҳунармандлик ва хизмат кўрсатишнинг йўлга қўйилиши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш салмоғи ортиб бормоқда.

Муҳаммаджон Холматовнинг оила аъзолари деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик тармоқларини йўлга қўйиш ҳисобидан мўмай даромад олмоқда. Турмуш ўртоғи Қорияхон опа қишки бош кийимлар тикади. Сифатли мўйна олиш учун ондатра хонадоннинг ўзида парваришланмоқда.

– Оилавий тадбиркорлик бизга кенг имкониятлар яратмоқда, – дейди Муҳаммаджон ака. – Айниқса, солиқ соҳасидаги қатор имтиёз ва қулайликлар янги ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйишимизда қўл келаётир. Оиламизнинг барча аъзоси муайян иш билан банд. Бу болалар тарбиясида ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Оилавий корхонада ондатра мўйнасидан йилига 600-700 бош кийими тайёрланмоқда. Табиий маҳсулотдан тикилган телпак бозорда харидоргир. Айни пайтда бу ерда эскирган дўппию телпаклар таъмирлаб берилади. Энг муҳими, 10 га яқин хотин-қиз иш билан таъминланган.

Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доимий эътибор қаратилмоқда, ушбу фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорларга кўплаб имтиёзлар яратилган. Бундан кўзланган асосий мақсад оилалар даромадини ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришдир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарор бўлади.