Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уларнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди
12:40 / 2022-05-01

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Бухоро шаҳрининг “Ширбудин” маҳалласида яшовчи 94 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рейда Ресутованинг хонадонида бўлди. Рамазон ҳайити ҳамда 9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” олдидан онахоннинг ҳолидан хабар олди.

 

Мутасаддилар уруш ва меҳнат фахрийсини Рамазон ҳайити  ҳамда “Хотира ва қадрлаш куни” билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.
Ўтмишнинг машаққатларини эслаган онахон меҳмонларга уруш даврида қийинчиликларни, халқимиз бошидан ўтказган оғир кунларни гапириб берди. Бугунги фараҳбахш кунларнинг қадрига етиш кераклигини таъкидлаб, юртимизга тинчлик, омонлик тилаб  дуо қилди. 

Зариф Комилов,
ЎзА