Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уламолар ва фуқаролар билан мулоқот
14:52 / 2020-12-19

Юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат юртдошларимиз, халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда. Бу жараёнда диний соҳа вакилларининг фаолиятини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйлаб хизмат сафарида бўлиб, имом-хатиблар, соҳа вакиллари, афв этилган фуқаролар билан учрашув ва мулоқотлар ўтказди.

Соҳа вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувларда бугунги имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар, йил якуни бўйича эришилган ютуқлар ва ечимини кутаётган муаммолар, шунингдек, келгуси йил учун режалар ва таклифлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, бугунги глобаллашув даврида имом-хатиблар нафақат диний, балки замонавий билимларни ҳам чуқур эгаллаши, мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлиги ҳам таъкидланди.

Қўмита раиси водий вилоятлари бўйлаб сафарида давлатимиз раҳбарининг фармони асосида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан афв этилган фуқаролар ҳолидан хабар олди. А.Аҳмедов афв этилган фуқароларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида улар билан мулоқот қилиб, ижтимоий муаммолари, келгусидаги режалари хусусида фикр алмашилди.

Дарҳақиқат, жамиятда тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, хато қилганга тўғри йўл кўрсатиш, йиқилганга елкадош бўлиш, халқни рози қилиш ҳар бир раҳбар олдида турган энг муҳим вазифалардандир.

Дин ишлари бўйича қўмита

ахборот хизмати.

ЎзА