English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қулқудуқлик ёш тадбиркорлар
19:06 / 2020-04-21

Бу борада Навоий вилояти Учқудуқ туманида ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.


Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури ижроси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Навоий вилояти Учқудуқ туманида ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда “Микрокредитбанк” Учқудуқ банк хизматлари маркази томонидан дастур доирасида 42 нафар фуқароларга 572 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди.

Уларнинг 28 нафари чекка овул аҳолиси бўлиб, 164 миллион сўм кредит эвазига улар чорвачиликни йўлга қўйган.

Қулқудуқ овулида ҳам дастур доирасида 8 та оиланинг ҳар бирига 6 миллион сўмдан имтиёзли кредит ажратилди. Ушбу маблағ эвазига овулнинг ёш оилалари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролари 6 тадан она-бола эчки харид қилди.

photo_2020-04-21_17-05-41.jpg

– Эчки йилида икки марта болалайди, тез кўпаяди, шунинг учун ҳам “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури асосида имтиёзли кредит олиб 6 та она-бола эчки олдим, – дейди Симбат Сулейменова. – Мана, эчкиларни икки маҳал соғиб, фарзандларим учун сут, қатиқ ва бошқа маҳсулотлар тайёрлайман.

– Бу жониворнинг ажойиб хусусиятларидан бири шуки, у ҳар қандай иқлимга тез мослашади. Озуқа танламайди. Қисқа муддатда семиради. Болалари бошқа ҳайвонларникига қараганда ўзини анча эрта ўнглаб олади. Иқлимнинг ўзгаришига, дейлик куннинг жуда исиб кетиши ёки эрта совуқ тушишига мослашувчанлиги ҳам яхши. Парвариши камхарж бўлиб, алоҳида емиш ёки парвариш талаб қилмайди, – дея суҳбатга қўшилади Симбатнинг қайнонаси Айша ая Қайпназарова.

photo_2020-04-21_17-05-33.jpg

Айша ая 70 ёшда, лекин бир зумга бўлса-да, бўш ўтирмайди. Доим нима биландир машғул онахон туман “Ҳунармандлар” уюшмаси аъзоси, кўплаб халқаро фестиваллар, кўргазмалар иштирокчиси.

Ўн бармоғидан ҳунар томган Айша ая Қайпназарова келинлари, невараларини атрофига йиғиб, миллий ҳунармандчилик сир-асрорларини ўргатиб келади.

“Ҳунар, ҳунардан унар” деганларидай, бу оиланинг фаровонлиги ободлиги қилинган ҳалол меҳнатнинг самарасидир.