Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинани ЕИга қўшиш бўйича музокара бошланади
15:42 / 2023-12-15

Европа Иттифоқининг Брюсселда бўлиб ўтган саммитида етакчилар Украина ва Молдованинг Иттифоққа қўшилиши бўйича музокарани бошлашга қарор қилдилар, деб ёзди Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

8 ноябрь куни Европа Коммиссияси Иттифоққа Украина ва Молдовани аъзо қилиб олиш бўйича музокара бошлашни тавсия қилган эди. Ўшанда бу икки давлат бир қатор шартларни бажаргани айтилган.

ЕИнинг Украина ва Молдовага нисбатан ижобий қарорини АҚШ ҳам қўллаб-қувватлаган. Бу кўҳна қитъа учун тарихий дақиқа, деди давлат департаменти расмий вакили Мэттью Миллер.

– Украина ва Молдованинг аъзолиги бўйича музокара бошланиши, Грузияга номзод мақоми берилиши, вақти келганда Босния ва Герцеговинани аъзоликка қабул қилиш учун жараённи бошлаш ҳақидаги қарор ушбу мамлакатлар ва халқларда ислоҳотни давом эттиришга ишончни оширади, рағбат уйғотади, – дейилган унинг баёнотида. – Бу Европа учун ҳам, Трансатлантика ҳамкорлиги учун ҳам тарихий воқеа.

Миллер ЕИ кенгайиши жараёни АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, номзод мамлакатларга муҳим ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам берилишини айтган.