Мамлакатимизда Украина Савдо-саноат палатаси делегацияси меҳмон бўлиб турибди.
Украиналик тадбиркорлар 17 май куни пойтахтимиздаги “Технопарк” МЧЖдаги корхоналар фаолияти билан танишди. Тадбир доирасида турли хил оғир ва енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича маълумотлар тақдим этилди. Лифт ишлаб чиқариш, газ ҳисоблагич, газ трубалар, музлаткич ишлаб чиқариш жараёнлари ва ушбу маҳсулотларга украиналик тадбиркорлар томонидан қизиқиш билдирилди.
“Технопарк”ка ташрифдан сўнг “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Меҳмонлар “Bektemir Metall Konstruksiyalari” МЧЖ ва бошка ишлаб чикариш корхоналари билан таништирилди.
[gallery-2444]
Ташриф давомида делегация вакиллари Ўзбекистон экспортчилар уюшмасида ҳам бўлди.
Учрашувда Ўзбекистон – Украина савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаш, турли кўргазмалар ташкил этиш каби масалалар муҳокама этилди.
Украина бозорида мамлакатимизнинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, маиший техника маҳсулотларига қизиқиш катталиги қайд этилди. Суҳбат давомида бу каби маҳсулотлар экспортини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, 50 дан ортиқ йирик компания вакилларидан иборат Украина делегацияси мамлакатимизда 21 майгача бўлиши режалаштирилган. Бизнес делегация вакилларининг беш кунлик дастурдан шунингдек, Самарқанд вилоятига қилинадиган хизмат сафари ҳам ўрин олган.
Юлдуз Ўрмонова, ЎзА