French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украиналик футзалчилар Афғонистон термасини мағлубиятга учратди
23:14 / 2024-09-21

Мамлакатимизда футзал бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати “С” гуруҳи учинчи туридан ўрин олган Украина Афғонистон терма жамоалари учрашуви Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи тайми деярли тенг курашлар остида ўтди. Ўйиннинг 15-дақиқасига келиб, Афғонистон дарвозасига пенальти белгиланди. Украина терма жамоасининг 5-рақамли ўйинчиси Евгений Шук бу имкониятни голга айлантирди. Орадан кўп ўтмасдан Украина терма жамоаси ўйинчиси Михаило Зварик рақиб жамоа дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Шу тариқа биринчи тайм Украина фойдасига 2:0 ҳисобида якунига етди.  

Учрашувнинг иккинчи тайми афғон футзалчиларининг хавфли ҳужумлари билан бошлади. Бу ўз натижасини кўрсатиб, Афғонистон терма жамоаси 8-рақамли ўйинчиси Мехран Ғолами Украина дарвозасига тўп киритди.  

Шундан сўнг ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатди. Бироқ тажриба борасида устун бўлган украиналик футзалчилар рақиб дарвозасига икки бор тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга етказди.  

Украина Афғонистон ўйини 4:1 ҳисобида якунига етди. Ушбу ғалабадан сўнг украиналик футзалчилар 1/8 финалга йўлланма олди.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари