French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимиз Тошкентга етиб келди
01:47 / 2022-03-01

28 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да Украинадан Польшага эвакуация қилинган 251 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизга олиб келинди.

Польшанинг Катовице шаҳридан Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган биринчи махсус самолётда, асосан аёллар, болалар, талабалар ва Украинада вақтинча ишлаган юртдошларимиз бор эди.

– Тўғрисини айтсам, Украинада бироз қийин бўлди, – дейди эвакуация қилинган фуқароларимиздан бири. – Польша чегарасидан ўтиб олгач, қўрқув тарк этди. Боиси, вазият бутунлай ўзгарди. Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонаси ходимлари томонидан ташкилий масалалар амалга оширилаётгани рост. Чегарада ҳамма озиқ-овқат билан таъминланди, кексалар ва ёш болали аёллар дам олиши учун имкон қадар шароит яратиб берилди. Аввалига қолиб кетамиз, деб ўйлагандим, очиғи...

Қайд этилишича, Тошкентдан учиб кетган иккинчи махсус рейс бугун тонгда қайтиб келади.

– Львовгача поездда, Польша чегарасигача автобусда, сўнг пиёда юришимизга тўғри келди, – дея изоҳлади вазиятни яна бир ҳамюртимиз. – Чегарани кесиб ўтиш кўп вақт олди. Ҳаво совуқ бўлгани учун фақат кийимларимизни олганмиз.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилган. Уларни Украинадан Польша орқали ватанга қайтариш бўйича элчихонамиз кўмагида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

<iframe width="1180" height="664" src="https://www.youtube.com/embed/2q3giRdOWQE" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Б.Худойбердиев, ЎзА