Украинадаги Россия дипломати мамлакатни тарк этади
Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонасига ходимларидан бирининг мамлакатдан чиқариб юборилишига доир нота юборди.
“REGNUM” хабарида айтилишича, Украина ташқи ишлар маҳкамаси вакили Олег Николенко бу ҳақда маълумот берган.
Унингча, дипломатнинг ўз ваколати доирасига кирмаган фаолият тури билан машғуллиги бунга сабаб бўлган.
“У мамлакатни 72 соат ичида тарк этиши лозим. Ҳозир Санкт-Петербургдаги украин консулини қайтариш масаласи ҳал қилинмоқда”, деди Николенко.
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин Россия элчихонаси маслаҳатчиси Черниковни Санкт-Петербургдани украин консулини чиқариб юборилишига жавобан “персона нон-грата” деб эълон қилинишини айтганди.