Бугун эрта тонг, соат 04:21 ва 06:19 да навбатдаги икки рейс орқали Украинадан Полшага эвакуация қилинган 424 нафар ҳамюртимиз Тошкентга олиб келинди.
2 март кунига қадар Украинадан Полша ҳудуди орқали жами бешта авиарейс амалга оширилиб, 1 минг 186 нафар ватандошимиз Ўзбекистонга қайтди.
Бугун яна иккита эвакуация қатнови ташкил этилиши режалаштирилган. Биринчи рейс Тошкентдан соат 07:00 да Катовицега жўнаган бўлса, иккинчиси 10:00 да парвозни бошлаган.
– Элчихона ходимлари бизни Ўзбекистонга эсон-омон қайтариш учун имкон қадар ҳаракат қиляпти, – таъкидлади самолётдан эндигина тушган ҳамюртимиз. – Улар ўз вазифасига ўта масъулият билан ёндашмоқда. Бироз қўрқув бўлганини тан оламан, бошқа қийинчиликка учрамадик. Масалан, озиқ-овқат, кийим масаласида муаммо бўлмади. Энг муҳими, виза талаб қилинмади, чипта сўрашгани йўқ. Хуллас, бир тан-бир жон бўлиб ҳаракатландик.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили берган хабарга кўра, ҳозир Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 800 дан ортиқ фуқароси бор. Улардан 350 нафари чегарадаги тўпланиш нуқтасига, 450 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Вазирлик ва Украинадаги элчихонамиз томонидан фуқароларни эвакуация қилиш жараёни давом эттириляпти.
<iframe width="«1280»" height="«720»" src="https://www.youtube.com/embed/D8b3QKMaeS8» title=" youtube="" video="" player"="" frameborder="«0»" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen=""></iframe>
Б.Худойбердиев,
Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА