Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинада самолётнинг фавқулодда қўниши фожиа билан тугади
14:22 / 2019-10-04

“Соат 9.00 га келиб бортда 8 киши, жумладан 7 экипаж аъзоси ва юкни ташиётган бир киши бўлганлиги аниқланди.


Испаниядан учаётган Aн-12 транспорт самолётининг Львов яқинида фавқулодда қўниши уч инсоннинг ўлимига сабаб бўлди, яна шунча киши жароҳат олган, қолган экипаж аъзолари тақдири номаълум. Бу ҳақда жума куни Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати матбуот хизмати хабар беради. 

“Соат 9.00 га келиб бортда 8 киши, жумладан 7 экипаж аъзоси ва юкни ташиётган бир киши бўлганлиги аниқланди. Самолёт ҳалокати натижасида уч киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳатланган, икки кишининг тақдири номаълум“, - дейилади хабарда. 

Виго (Испания) - Львов (Украина) йўналиши бўйича чартер рейсини амалга оширувчи “Украина Аэроальянс“ авиакомпаниясининг Aн-12 транспорт самолёти 4 октябрь куни эрталаб Львов вилояти Соколники қишлоғида фавқулодда қўнди. Ҳодиса учиш-қўниш йўлагига тахминан 1,5 км қолганда содир бўлган. 

Соат 9:30 да қутқарувчилар икки нафар учувчини шифокорларга топширган. Воқеа жойида ёнғин кузатилмаган. 

Украина инфратузилмаси вазири ўринбосари Юрий Лавренюк “112 Украина” эфирида ҳодиса юзасидан изоҳ берган. Унинг сўзларига кўра, фавқулодда ҳодиса сабаблари бўйича иккита вариант кўриб чиқилмоқда - ёқилғи йўқлиги ёки учувчи хатоси. Шу билан бирга, у фалокат содир бўлган ҳудудда кучли туман кузатилганини ҳам қўшимча қилган. 

“112 Украина”га кўра, ҳалокатга учраган Ан-12 51 йил олдин ишлаб чиқарилган бўлиб, 1968 йилдан 1995 йилгача ҳарбий транспорт самолёт сифатида фойдаланилган, кейинчалик фуқаролик авиакомпанияларида эксплуатация қилинган.