Украинада “Нептун” ракетасининг янги тури ишлаб чиқарилади
Украина “Нептун” ракетасининг модернизациялаштирилган турини яратиш бўйича иш бошлади, дея маълум қилди мамакат мудофаа вазири ўринбосари Иван Гаврилюк.
– Ҳозир узун “Нептун” яратиш устида иш олиб борилмоқда, – деган у “Страна.ua” нашрига.
Гап бу ерда кемага қарши ишлатиладиган “Р-360” ракетасини қуруқликдаги нишонни ҳам йўқ қилишга мослаштириш ҳақида бормоқда. Бундай ракетанинг парвоз масофаси 400 километрга етиши мумкин.
“Нептун” туркумига кирувчи 870 килограммли мазкур қурилма оғирлиги 150 килограмм бўлган жанговар каллакни элта олади. Парвоз масофаси 280, тезлиги соатига 900 километр. Денгиз тўлқини юзасидан 3-10 метр баландликда ҳаракатланадиган мажмуа бирданига 24 ракетани таший олади.