Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик узайтирилди
11:50 / 2024-02-13

Президент Владимир Зеленский Украинада умумий сафарбарлик ва ҳарбий ҳолатни узайтирувчи қонунларни имзолади.

“AзерТAЖ” тегишли манбаларга таяниб, хабар беришича, давлат раҳбари ҳарбий ҳолатни 2024 йил 14 февралдан бошлаб 90 кунга, сафарбарлик муддатини 13 майгача узайтирилишини тасдиқлади.

Бу кенг кўламли уруш бошлангандан бери айни мазмунда қабул қилинган ўнинчи қарор.

Эслатиб ўтамиз, Украинада дастлаб 2022 йил 24 февралда жорий қилинган ҳарбий ҳолат давлат ҳокимияти идоралари, ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув, маҳаллий ҳокимиятга таҳдиднинг олдини олиш учун зарур ваколат тақдим этишни назарда тутувчи махсус ҳуқуқий тартибдир.