Украинада ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги АЭСларнинг хавфсизлиги кафолатланиши керак
Украинада қуролли тўқнашувлар кечаётган ҳудудлардаги барча атом электр станциялари (АЭС) хавфсизлиги кафолатланиши керак, деб баёнот берди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Бош Ассамблеянинг фавқулодда махсус сессиясида.
“Европадаги энг йирик Запорожье АЭСи атрофида масъулиятсизларча давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли бизни жиддий хавф таъқиб қилаётгани ҳақида ҳар куни эслатишади”, – деди Гутерриш.
“Мен ушбу ҳудудда хавфсизликни таъминлашда томонлар билан ўзаро ҳамжиҳатлик қилиб келаётгани учун МАГАТЭдан миннатдорман. Украинадаги барча атом электр станцияларининг хавфсизлиги таъминланиши лозим", – дея таъкидлади Бош котиб.