Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинада “Bayraktar” заводи қурилади
18:11 / 2022-08-11

Туркия ҳукумати бир ҳафта аввал Украинада “Bayraktar” заводи қурилиши бўйича икки томонлама келишувни маъқуллаган ва ҳужжатни ратификация қилиш учун парламентга юборган.

Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги Украинанинг Анқарадаги элчиси Василий Боднарга таяниб хабар берди.

“Украинада лойиҳа бўйича иш бошлаб юборилган, завод учун ер ажратилган”, дейилади хабарда.

Элчининг гапларига кўра, дронни яратишда, масалан, двигетель, ғилдираклар ва бошқа айрим эхтиёт қисмларни ясашда маҳаллий хом ашёдан фойдаланилади. Украинадаги вазиятга қарамай, компаниялар зиммасидаги мажбуриятни бажаришда давом этмоқда.

Аввалроқ Туркиянинг “Baykar Makina” бош директори Халук Байрактар дронларни Россияга сотмаслигини айтган эди. “Биз у давлатга ҳеч нарса етказиб бермадик ва бундай кейин ҳам шундай бўлади”.