Украинада 500 га яқин аҳоли манзили қайта номланади
Украина Олий радаси депутатлари мамлакатдаги 500 га яқин аҳоли масканини қайта номлаш таклифини киритди. Бундан кўзланган мақсад “империяпарастлик меросидан халос бўлиш”.
Парламент аъзоси Роман Лозинский таъкидлашича, мамлакат харитасидан Павлоград, Ватутино, Жанубий шаҳарлари ўчирилади.
“Униан” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ноиб шундай деган:
– Бизда икки тузилма бор – Украина миллий хотира институти ва давлат тили стандарти бўйича комиссия. Олий рада қўмитаси шу ташкилотлар билан бирга ҳозиргача 336 аҳоли манзили номини ўзгартириш бўйича ҳужжат тайёрланди.
Аниқлик киритилишича, ушбу рўйхат ҳали якуний эмас.