Украинада 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган захирадигиларга ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди
Хабарда захирада турган зобитлар ва оддий аскарлар ҳарбий хизматга чақирилгани айтилмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни мамлакат қуролли кучлар бош штаби матбуот хизмати хабар тарқатган.
Украина президенти Владимир Зеленский 22 февралда мамлакат учун муҳим даврда захирадагиларни ҳарбий хизматга чақириш ҳақида фармонни имзолади.
"Чақириқ захирага олинган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга тегишли. Чақириқ бугундан бошланади. Хизматнинг давомийлиги 1 йилгача", дейилади хабарда.
Бош штабнинг маълумот беришича, захирадагилар биринчи навбатда, ўзлари аввал хизмат қилган ҳарбий қисмларда ва ўзлари бажарган мутахассисликда хизматни ўтайди. Чақирилган захирадагиларнинг иш ўрни ва ўртача маоши сақланади.