Украинада 12 доллар, бизда эса 35 доллар атрофида баҳоланади
Юртимизда жуда қимматга сотилаётган, бироқ номи кўпчиликка нотаниш бўлган бу мева ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Нажмиддин Мирабдуллаев изоҳ берди.
EastFruit портали таҳлилчилари Ўзбекистонда голубика мевасини етиштириш даромадли соҳалардан бири бўлиши тахмин қилинган хабарларни тарқатмоқда. Улар бир неча мамлакатлар супермаркетлар тармоқларини мева-сабзавот бўлимларининг навбатдаги халқаро аудитдан ўтказаётганда голубика мевалари Тошкентдаги супермаркетларда ҳам пайдо бўлгани аниқланган.
Чакана нархи Украина ва Польша энг юқори дейилган ҳолда унинг бизга таққослаганда “тишлаб олиши”, яъни голубика мевасининг ўртача нархи — 150 грамм учун 49 минг сўм экан аниқланган. Демак, бир килограмми учун 327 минг сўм ёки 35 доллар атрофида. Қиёслаш учун, Украинада голубика мевасининг бир килограмми 9 -12 доллар атрофида экан.
Юртимизда жуда қимматга сотилаётган, бироқ номи кўпчиликка нотаниш бўлган бу мева ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Нажмиддин Мирабдуллаев изоҳ берди.
– Бута кўринишида учрайдиган голубика жуда ҳам фойдали ва мазали резавор бўлиб, иқлими мос келган давлатларда саноат миқёсида экиш даромадли бизнес ҳисобланади, – дейди Н.Мирабдуллаев. – Унинг баҳоси, фаслга қараб, килограми учун 3 доллардан 10 долларгача ўзгариб туради. Олти йил парваришлангандан кейин голубика меваларининг унумдорлиги ҳар бир тупга 5 килограммга етади.
Бунда бир гектарга 3 минг туп бута экилади. Беш-олти йилдан кейин бир мавсумда гектаридан ўртача 16500 килограмм голубика ҳосилини йиғиб, улгуржи нархи тахминан 3 доллардан сотилади. Бир мавсумда гектаридан 49-50 минг доллар даромад қилиш мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ФАО халқаро ташкилоти маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги улгуржи савдода голубика меваси йўқ ва ҳеч ким бу мевани сўрамайди. Бироқ, ижтимоий тармоқларда тарқатилган Ўзбекистондаги тўйларнинг фотосуратларида безатилган тўй дастурхонларида голубика меваларини кўриш мумкин. Буни эса таҳлилчилар резавор мева Ўзбекистонда урфга кираётгани, маҳаллий голубика мевасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ички нархларни пасайиши ва истеъмолнинг ўсиши билан изоҳламоқда.
Голубика меваси жаҳон бозорида энг қиммат резавор эканлиги инобатга олинса, иқлим мослиги билан голубикани етиштириш даври Испания билан уйғунлашиши мумкин. Испания билан таққослаганда, иш ҳақлар Ўзбекистонда анча паст, бу эса мамлакатни Европа давлатлари билан рақобатбардош қилади. Ўзбекистонда етиштириладиган голубика мевасини Осиё мамлакатлари-Хитой, Гонконг, Сингапур, Малайзия, Вьетнам бозорларига етказиб бериш йўналиши қизиқ бўлиши мумкин.
Демак, Ўзбекистонда етиштириладиган голубика меваси юртимизда энг қиммат бўлган гилос етиштиришдан ҳам жозибали ва даромадли бизнесга айланиши мумкин.