Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина ва Қозоғистондан технология ва озуқа келтирилади
15:39 / 2019-05-08

“Паррандасаноат” уюшмаси ижрочи директори Жаҳонгир Усмонов бир гуруҳ мутахассислар билан Қозоғистон Республикасида бўлди. Ташриф давомида, хусусан, Қозоғистон Республикасининг парранда озуқаларини етказиб берувчи “Altyn zher Kazakhstan” компанияси раҳбари Ерген Жанарбаев билан музокара ўтказилди.


“Паррандасаноат” уюшмаси ижрочи директори Жаҳонгир Усмонов бир гуруҳ мутахассислар билан Қозоғистон Республикасида бўлди. Ташриф давомида, хусусан, Қозоғистон Республикасининг парранда озуқаларини етказиб берувчи “Altyn zher Kazakhstan” компанияси раҳбари Ерген Жанарбаев билан музокара ўтказилди.

Унда давлатимиз раҳбарининг “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 ноябрга қадар чет эл ташкилотлари ва унинг шўъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларининг паррандачилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтирадиган парранда озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари, диагностикумлар ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилгани маълум қилинди.

Қозоғистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон паррандачилик хўжаликлари билан озуқа маҳсулотларини етказиб беришдан манфаатдор эканликларини маълум қилди. Бу эса мамлакатимиз паррандачилик корхоналарини сифатли ва арзон парранда озуқалари билан таъминланишига замин яратиб, пировардида, паррандачилик маҳсулотлари рақобатдошлигининг ошишига хизмат қилади. 

Қайд этиш жоизки, паррандачилик соҳасини рақобатбардошлигини таъминлашнинг яна бир муҳим омили – бу соҳа корхоналарида замонавий технологиялардан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш ҳисобланади. Шу боис яқинда Украинага бўлган ташрифда айни масалага эътибор қаратилди.

Жумладан, паррандачилик ускуналари ишлаб чиқарувчи “Техна” компанияси билан музокара ўтказилди. Унда парранда маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмларини ишлаб чиқаришни Ўзбекистонда ҳамкорликда ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.