French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина урушидан қайси давлат ютиши маълум қилинди
12:09 / 2023-01-04

Дунёда Украина урушидан ўзига фойда оладиган фақат бир давлат бор, деган фикрни илгари сурди иқтисодчи Марк Туатти BFM TV телеканали эфирига чиқиш қилганида.

"Ҳиндистон Украина можаросидан ўзига фойда олди, чунки руслар энди нефтини Ҳиндистонга сотяпти, аввал бундай бўлмаганди. Ҳиндистон Россия нефтини қайта ишлайди ва бошқа мамлакатларга, жумладан, Европага сотади", - дейди  эксперт. 

Унинг таъкидлашича, "Ҳиндистон, шунингдек, Хитой тушиб қолган “кўнгилсизликлардан” ҳам ўзига фойдаланди, чунки ундан бозорнинг бир қисмини тортиб олди”.

"Хуллас, кириб келаётган  2023 йил мураккаб кечади, чунки бутун дунёни рецессия қамраб олади", дейди Туатти.  

Бундан аввалроқ россиялик иқтисод фанлари доктори Владимир Миловидов 2023 йилда муҳим таҳдидлар рўйхатида рецессия, инфляциянинг тезлашуви ҳамда Хитой иқтисодиётининг секинлашиши етакчилик қилади, деган эди.  

Экспертнинг қўшимча қилишича, Россия учун энг асосий таҳдидлар қаторига юқорида айтиб ўтилган муаммолардан ташқари,  импорт билан боғлиқ қийинчиликлар, экспортдан олинадиган даромадларнинг пасайиши ҳам киради.

Қолаверса, россиялик экспертнинг таъкидлашича,  мамлакатнинг технологик суверенитетини таъминлаш зарур.

Бундан ташқари, давлат ташқи карахтларга мослашиши қобилиятини сақлаб қолиши керак, дея келтиради унинг сўзларини РИА Новости.