Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина уруш даврида кўрган молиявий зарар қанча экани маълум қилинди
10:04 / 2022-04-22

Россиянинг махсус амалиёти натижасида Украина кўрган зарар 550 миллиард долларга етди, деди Владимир Зеленский.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Украина 550 миллиард доллар йўқотди", – деди Зеленский ХВЖ ва Жаҳон банкининг баҳорги сессияси тадбирлари доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида.

Унинг таъкидлашича, Украина иқтисодиётини қайта тиклаш учун ҳар ойда 7 миллиард долларгача маблағ керак бўлади.

"Сизларнинг ёрдамларингиз билан биз миллатимизни тез фурсатда оёққа турғизамиз. Бу, турли мамлакатларнинг бизнеси учун ҳам янги имкониятлар пайдо бўлади, деганидир", – деди у.

Зеленский давра суҳбатида видеоалоқа форматида иштирок этгани айтилмоқда.

Украина бош вазири Денис Шмигалнинг баёнот беришича, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти  жорий йилда 30-50 фоизга тушиб кетиши мумкин. Унинг таъкидлашича, "дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, урушдан кўрилган зарар 560 миллиард доллардан ошади”.