Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасбини мулоқотга чақирди
19:08 / 2022-03-14

“ТАСС” хабарига кўра, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Сергей Лавровни тажрибали дипломат деб атаб, зиддиятни бартараф этиш учун у билан музокараларни давом эттиришини тасдиқлади. “Лавров жуда тажрибали дипломат, менимча, ҳозир у дунё бўйича бу лавозимда энг узоқ муддат фаолият юритмоқда”, деди Кулеба “Украинская правда” нашрига берган интервьюсида.

“Мен у билан жиддий ва асосли мулоқотга тайёрман. Бунгача бўлган оммавий чиқишларни ташқарида қолдириб мулоқотга киришсак, натижа бўлади”, деб таъкидлади Кулеба.