English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина таълим вазирлиги мактабларни 22-24 февраль кунлари масофавий форматда ишлашга чақирди
19:34 / 2023-02-21

“2023 йил 21 февралда Украина таълим ва фан вазири Сергей Шкарлет Киев шаҳри ва вилоят ҳарбий маъмуриятларига, таълим муассасалари раҳбарларига 2023 йил 22-24 февраль кунлари таълим жараёнини масофавий форматга ўтказишни тавсия қилди”, - дейилади таълим вазирлигининг ижтимоий тармоқда эълон қилган хабарида.

Аввал ҳам Украинада масофавий таълим формати 10 октябрдан 14 октябргача қўлланилган эди. 17 октябрдан эса, ўқув юртларига бу борада ўзлари қарор чиқаришига рухсат берилди. Киевда 24 ноябрдан мактабларда аралаш иш фаолияти ва боғчаларда сиртқи формат жорий қилинган эди.