Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина: Судгача бўлган ҳибсхоналарда «ЛЮКС» тоифасидаги камералар пайдо бўлди
09:01 / 2020-06-01

Денис Малюска 31 май куни Украинадаги бир қатор тергов ҳибсхоналарида пулли камераларга шахсан ташриф буюриб, камераларда яратилган шароитлар билан танишиб, умумий ва пуллик камералардаги тафовутни кўздан кечирган.

Украина Адлия вазири Денис Малюска ўзининг фейсбукдаги саҳифасида хабар беришича, Запороже вилоятида жойлашган тергов ҳибсхонасининг люкс типида жиҳозланган камерасида бир сутка давомида бўлиш учун 570 Украин гривнаси тўлаш керак бўлади. ( 1 гривнанинг ўзбек сўмидаги қиймати 377-378 сўм атрофида).

Қамоқхоналарда пуллик камераларнинг ташкил этилиши, айнан шундай шароит яратиб беришга доир, коррупцияга қарши курашда ёрдам беришини ва украиналик солиқ тўловчилар гарданига тушаётган харажатларнинг камайтирилишини ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя этиш устидан Европа иттифоқи талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлайди.

Денис Малюска 31 май куни Украинадаги бир қатор тергов ҳибсхоналарида пулли камераларга шахсан ташриф буюриб, камераларда яратилган шароитлар билан танишиб, умумий ва пуллик камералардаги тафовутни кўздан кечирган.

Запороже шаҳридаги нархланадиган люкс камерада ўтказиладиган кун 570 гривнага, бир ҳафта - 1990 гривналарига ва бир ой - 3410 гривналарга тўғри келади (Бошқача айтганда кунлик 20-22, ҳафталик 74-75, ойлик тўлови 126-128 доллар миқдорида).

Вазирнинг алоҳида урғу беришича, мамлакатда тергов ҳибсхоналарининг пуллик бўлиши, давлат иқтисодиётига ҳам фойда келтиради, яъни пуллик камералардан олинган даромадлар маҳбуслар сақланадиган оддий камераларни евростандартлар бўйича таъмирлашни ва маҳбусларнинг сифатли озиқ овқат билан таъминланишига сарфланади.

У Украинадаги Тергов ҳибсхоналаридаги оддий камераларнинг ҳозирги ҳолати ниҳоятда абгор эканлиги, хоналарда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни сақлаш шароитлари жуда ачинарли ҳолатдалигини алоҳида таъкидлаб, пуллик камералардан давлатга ундириладиган маблағлар тўғридан тўғри бюджетга тушишини, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича Европа иттифоқи судининг қарорларини бажаришдаги харажатларни сезиларли даража камайтиради, деб пост қолдирган.