Украина Россия ва Беларусдаги компанияларга 660 та хакерлик ҳужумини уюштирган
Украина Беларусь ва Россиядаги корхона ҳамда муассасаларга 660 дан ортиқ киберҳужумларни амалга оширган. Бу ҳақда Украина рақамли трансформация вазирлиги раҳбари Михаил Федоров “El Pais” газетасига берган интервьюсида маълум қилди, – деб ёзади “Белта” ахборот агентлиги.
Унга кўра, Украина ҳозирда 300 минг кишидан иборат дунёдаги биринчи киберармияни яратган. Вазирнинг айтишича, ушбу тузилмада иштирок этиш ихтиёрий, ишни ташкил этиш Телеграм орқали амалга оширилади ҳамда у ерда ҳар куни топшириқлар жойлаштирилади.
Украина расмийлари киберкўнгиллилар билан шахсий алоқага эга эмас.
– Биз Россия ва Беларусдаги корхона, компания, банк ва муассасаларга 660 дан ортиқ киберҳужумларини амалга оширдик, – деди Михаил Федоров.