Украина Миллий аксил коррупция бюроси (МАКБ) ва Махсус аксил коррупция прокуратураси (МАКП) мамлакат президенти офиси раҳбари Андрей Ермак уйида тинтув олиб бормоқда. Бу ҳақда ижрочи ташкилотлар ижтимоий тармоқ орқали хабар берди.
Ермакнинг ўзи ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган. Унинг таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари вазифасини бажаришига ҳеч қандай тўсқинлик бўлмаган.
– Мен томондан ҳеч қандай тўсиқ йўқ, адвокатларим терговчилар билан ҳамкорлик қилмоқда, – деган у.
Айрим депутатлар, жумладан “Европа бирдамлиги” фракцияси вакили Алексей Гончаренко НАБУ Ермакка нисбатан айблов тайёрлаётганини айтган.
Аввалроқ Президент Владимир Зеленский энергетика соҳасидаги коррупция можароси ортидан Ермакни вазифасидан озод этиш ҳақидаги таклифни рад этган эди. Етакчи Олий Рада депутатлари билан учрашувда кадрлар масаласи унинг шахсий масъулияти эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни НАБУ ва САП “Энергоатом” атрофидаги йирик коррупция чизмасини фош этганини маълум қилди. Тергов доирасида бир қатор мансабдорлар номи тилга олинган. Можаро ортидан бир неча вазир лавозимидан олинган. Уларнинг истеъфоси Олий Рада томонидан тасдиқланган.
Д.Ҳакимов, ЎзА