Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина парламенти ҳарбий харажатлар яна 10,5 миллиард долларга оширилишини қўллаб-қувватлади
18:34 / 2022-10-18

Ушбу қонун лойиҳаси учун мамлакат парламентининг 318 аъзоси овоз бергани айтилмоқда.

Олий рада Украина ҳукуматининг бюджетни қайта кўриб чиқиш таклифини қўллаб-қувватлади. Таклифда ҳарбий харажатларни 387 миллиард гривенга (10,5 миллиард АҚШ доллари) ошириш кўрсатилган. Сешанба куни Олий рада депутати Ярослав Железняк ўзининг Telegram-канали орқали мазкур қонун лойиҳасини маъқуллаб парламентнинг 318 нафар аъзоси овоз берганини маълум қилди.

Июль ойида Украина бош вазири Денис Шмигаль ҳарбий харажатлар февраль ойидан бошлаб ойига ўн баробарга ошганини маълум қилган эди. Украинанинг 2023 йил учун қабул қилинган бюджетида хавфсизлик ва мудофаа харажатлари келаси йил учун тўрт баробардан кўпга ошиши ва 1,136 триллион гривенни (30 миллиард АҚШ доллари) ташкил этиши кўрсатилган.