Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина Қора денгиз ҳудудини ҳимоя қилиш учун иккита ҳарбий денгиз базасини қуради
16:35 / 2020-10-20

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда иккита ҳарбий денгиз базаси қурилиши бошланиши ҳақида маълум қилди.


Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда иккита ҳарбий денгиз базаси қурилиши бошланиши ҳақида маълум қилди. 

"Мазкур ҳарбий базалар Қора денгиз ҳудудини ҳимоя қилади", деди у.

"Биз Қора денгиз ҳудудини ҳимоялаш учун иккита Украина давлат ҳарбий денгиз базасини қуришни бошлаймиз", деди Зеленский, Украинанинг ички ва ташқи ҳолати ҳақида 
Олий радага йўллаган навбатдаги мурожаатида.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат Украина ҳудудини бериб қўймайдиган армияни барпо қилади, Қримни "жангсиз" топширганлар эса жавобгарликка тортилиши керак. 

"Биз шундай армияни шакллантиришимиз керакки, у Украинани қуриқликда ҳам, сувликда ҳам, ҳавода ва киберкенгликларда ҳам ҳимоя қила олсин, деди Зеленский.