Украина масаласи сабаб “Шимолий оқим-2” тармоғи очилиши қийинлашади
“Вашингтон Украина шарқидаги зиддият кескинлашуви асносида “Шимолий оқим-2” газ тармоғини ишга тушириш янада мушкуллашади, деб ҳисоблайди”. АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман шу мазмунда баёнот берган.
АҚШ – Россия кенгаши йиғилиши якунига доир матбуот анжуманида у “Бизнингча, Россия Украинага таҳдидни кучайтирса, бу тармоқнинг ишга тушишини тасаввур қилиш мушкул” дея таъкидлади.
Россия эса ўз навбатида “таҳдид” бўйича Ғарб ва Украина айбловини рад этиб, ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини таъкидлаб келади.