Украина: мамлакатнинг АҚШ санкциялари таъсирида бўлган фуқаролари текширилмоқда
Украина махсус хизматлари мамлакатнинг ҳозирда АҚШ санкциялари таъсирида бўлган фуқароларини текширишни бошлади.
“REGNUM” хабарига кўра, бу ҳақда Украина миллий хавфсизлик кенгаши котиби Алексей Данилов брифингда маълум қилган. Унинг айтишича, президент Зеленский шундай топшириқ берган. Текширув давомида фуқаронинг шахсига ва қай тариқа АҚШ санкция таъсирига тушганига аниқлик киритилади. Украиналикларнинг 130 нафари АҚШ молия вазирлигининг, 4 нафари эса давлат департаменти санкциясига тортилган.
Маҳкама котиби бу ташаббус асоси ва бу текширувдан сўнг қандай ҳаракатлар назарда тутилганига аниқлик киритмаган.