English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина инқирозида АҚШнинг мақсадлари маълум қилинди
11:00 / 2022-06-01

Қўшма Штатларнинг мақсади Украинани демократик, тараққий этган мамлакат сифатида кўриш, деди АҚШ президенти Жо Байден Украина инқирозига бағишлаб The New York Times газетасида эълон қилган мақоласида.

Унинг таъкидлашича, Американинг мақсади оддий: Вашингтон Украинани демократик, мустақил, суверен ва тараққий этган мамлакат сифатида кўриш.

Шу билан бирга, Байденнинг таъкидлашича, АҚШ НАТО билан Россия ўртасида уруш чиқаришга интилмайди. Қўшма Штатлар ёки унинг иттифоқчилари Россия томонидан ҳужумга учрамаса, АҚШ тўғридан-тўғри инқирозга аралашмайди ва Украинага қўшинларини жўнатмайди.

Бундан аввалроқ Вашингтон Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани ҳақида маълум қилганди. Бу галги ҳарбий ёрдамнинг қиймати 700 миллион долларга баҳоланмоқда.

Хабарда таъкидланишича, АҚШ Украинага HIMARS ялпи ўт очиш ракета тизимлари, радиолокацион станциялар, вертолётлар, автомобиллар ва душман танкларига қарши ишлатиладиган, жумладан, Javelin комплексларини етказиб бермоқчи.