English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина ХВЖдан 20 миллиард доллар кредит олишни режалаштирмоқда
11:37 / 2022-07-27

Украина 2022 йилнинг охиригача Халқаро валюта жамғармасидан 15-20 миллиард доллар миқдорида кредит олиш учун келишувга эришишни режалаштирмоқда, деб баёнот берди Украина Миллий банки раҳбари Кирилл Шевченко.

"Киев ХВЖга сўров тақдим этган, энди янги молиялаштирув бўйича маслаҳат олиб бормоқда. Кейинги икки ёки уч йил давомида 20 миллиард доллар олишга умид қиламиз", - дейилади Шевченконинг Рейтер агентлигига берган интервьюсида.  

Банк раҳбари мазкур дастур 2022 йилдан ҳаракатга тушади, деб умид билдирган.   

Март ойида Халқаро валюта жамғармасининг Ижро кенгаши Украинага 1,4 миллиард доллар миқдорида  тезкор молиявий ёрдам ажратиш қарорини тасдиқлаган  эди.