Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина ҳукуматининг 2023 йилдаги устувор вазифалари маълум қилинди
11:55 / 2023-01-05

Украина бош вазири Денис Шмигаль 2023 йилда ҳукумат олдида энг муҳим ўнта устувор вазифа турганини таъкидлади, уларнинг орасида энергетика ва хавфсизлик инфратузилмасини яратиш ҳам бор, дейилади хабарда.

"2023 йилда хавфсизлик инфратузилмаси яратилади. Бу озиқ-овқат маҳсулотлари яқин бўлган замонавий ҳимояланиш объектларининг тармоғини яратиш. Яна бир муҳим устувор йўналиш, бу – энергетика таъминоти йўналиши. Украинани қайта тиклаш ҳам устуворлик касб этади", – дея келтиради Шмигалнинг сўзларини  "Ҳукумат портали", деб ёзмоқда РИА Новости.  

Унинг айтишича, 2023 йилда ҳукумат амалга оширадиган энг биринчи вазифаларга  армияни таъминлаш, мудофаа ва  Украинанинг  ЕИ ва НАТО билан интеграциялашуви, энергетика фронти, Украинани қайта тиклаш, макромолиявий барқарорлик ва бизнесни қўллаб-қувватлаш киради.    

Украина ҳукумати олдида турган устувор вазифалар қаторидан, шунингдек,  ветеранлар бўйича олиб бориладиган сиёсат, таълим, номарказлашув ислоҳотлари, мажбурий пенсия жамғармасини жорий қилиш, фонд бозори ва капитал бозорини ислоҳ қилиш ҳамда давлатчиликни бошқариш ва давлат бошқарувида ҳам ислоҳотлар ўтказиш йўналишлари жой олган.