Украина ҳарбий харажатларни оширишни режалаштирмоқда
Украина Вазирлар Маҳкамаси бюджетдаги ҳарбий харажатларни 400 миллиард гривнага (9,6 миллиард доллар) оширишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди мамлакат Олий Рада матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ушбу харажатлар солиқ ва божхона тушумлари, ички давлат облигациялари ҳамда хорижий шерикларнинг грантлари ҳисобидан қопланиши керак.

Олий Раданинг Бюджет бўйича қўмитаси раҳбари Роксолана Пидласанинг айтишича, бюджетга ўзгартиришлар ёз охиригача тасдиқланиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Украина Ҳисоб палатаси 2025 йилнинг биринчи чорагида мамлакат мудофаа харажатлари умумий бюджет харажатларининг 73 фоизидан ошиб, қарийб 29 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилганди.
С.Раҳимов, ЎзА