Украина ўзининг “дронга қарши гумбази”ни яратмоқда, бунинг учун аллақачон лазерли ҳаво мудофааси тизими ва арзон тўхтатиб қолувчи дронларни ишлаб чиққан, деб ёзди “The Atlantic” нашри. Муҳандислар учоқни нур билан уриб туширишга қодир “Sunray” лазер тизимини намойиш қилган.
Синов мақсадида Украина ҳарбийлари дастлаб кичик дрон учирди, кейин учоқ томонга лазер йўналтирилди, камералар нишонни кузатиб борди. Бир неча сониядан сўнг дрон аланга олди. Нашр хабар беришича, икки йил давом этган ушбу қуролни тайёрлаш жараёни бир неча миллион долларга тушган. Ишлаб чиқарувчи қурилмани бир неча юз минг долларга сотишни режалаштирган.
Таъкидланишича, АҚШнинг “Lockheed Martin” компанияси томонидан яратилган худди шундай “Helios” тизими шартномаси 150 миллион долларга баҳоланган.
Бундан ташқари, украиналик ишлаб чиқарувчилар 3D-босмада “P1-Sun” тутувчи дронини яратди. Мазкур қурилма аллақачон тизимли равишда ишлаб чиқарилмоқда. Бу дронлар ҳозиргача 1000 дан ортиқ нишон, жумладан 700 га яқин “Шаҳидни” йўқ қилиш учун ишлатилган.
Йил охирига келиб, Украина Қуролли кучлари душман дрони аниқланган заҳоти дарҳол учириш учун бутун мамлакат бўйлаб шундай аслаҳаларни жойлаштиради.
С.Раҳимов, ЎзА