Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина бош вазири мамлакатнинг ҳарбий ҳаракатлардан кўрган зарарини маълум қилди
10:14 / 2022-09-06

Украина бош вазири Денис Шмигалнинг таъкидлашича, мамлакат РФ бошлаган махсус ҳарбий амалиётлар натижасида 326 миллиард доллар миқдорида зарар кўрган, деб ёзмоқда "Страна.ua" нашри.

Хабарда Шмигаль бу ҳақда душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ-Украина мажлисида маълум қилгани айтилмоқда.

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, кўрилган зиён миқдори Украина ҳукумати билан   Жаҳон банки экспертлари ҳамкорлигида олиб борилган ҳисоб-китоблар натижасидир. Шмигалнинг қўшимча қилишича, мазкур маблағнинг 105 миллиард доллари вайрон қилинган инфратузилмаларни қайта тиклашга сарфланади.

Душанба куни Брюсселда ЕИ ассосиациялар кенгаши билан Украина ўртасида саккизинчи мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда Европа Иттифоқи ташқи ишлар идораси раҳбари Жозеп Боррель ҳам иштирок этган.

Аввалроқ Украина президенти  Владимир Зеленский  мамлакатни қайта тиклаш учун тахминан 600-800 миллиард доллар зарур бўлади, деган эди.